42 ёшли Рикельме фаолиятини давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 30.10.2020 13:21
  • 1380
  • 30

"Барселона" ва "Вильярреал"даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Хуан Роман Рикельме фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

Бу ҳақда "Бока Хуниорс" президенти Хорхе Амеаль хабар берди.

"Бу қарорда қандайдир ажабтовур нарсани кўрмаяпман. Сиз унинг бир марта бўлса ҳам ёмон футбол кўрсатганини кўрдингизми? Мен кўрмадим. Мен унинг қайтишини ва расмий ўйин ўтказишини хоҳлаяпман.

Мухлислар уни майдонда кўришни хоҳлашади. Биз у билан бу борада гаплашдик", - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, Рикельме фаолиятини 2015 йилда якунлаган. У ҳозирда 42 ёшда ва "Бока Хуниорс" вице-президенти сифатида фаолият юритмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar