Пато “Женоа”га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.10.2020 21:21
  • 1338
  • 30

Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Манбага кўра, Алешандра Патога “Женоа” қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, унинг учун курашга “Бирменгем”, “Специя”, “Монца” ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Пато 2020 йил августида эркин агент сифатида “Сан-Паулу”дан кетганди.

Эслатиб ўтамиз, 2008-2013 йиллар давомида “Милан” шарафини ҳимоя этиб, А Серияда 117 ўйинда қатнашган ҳолда 51 та гол урганди. Шунингдек, 31 ёшли форвард “Челси”, “Вильярреал”, “Коринтианс”, “Интернасьонал”, “Тяньцзинь Цюаньцзянь” каби жамоалар шарафини ҳимоя этган.

Ўхшаш янгиликлар