
"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни захирадан бошлайди.
"Женоа" - "Интер" 0:0 LIVE
"Женоа": Перин, Гильоне, Гольданига, Сапата, Чиборра, Бадель, Бехрами, Пьяца, Ровелла, Бани, Пандев.
"Интер": Ханданович, Д`Амброзио, Раноккия, Бастони, Дармиан, Видаль, Перишич, Брозович, Эриксен, Мартинес, Лукаку.
ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ
ЯНГИЛАШ
18. "Нерадзуррилар" тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда, аммо Антонио Конте жарима майдончаси ичига киришда муаммоларга дуч келмоқда.
14. Лаутаро! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси остонасидан Перин дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо унинг зарбаси тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
12. Хавфли вазиятларсиз ўйин бўлмоқда, матнли трансляцияга нимадир ёзиш учун қандайдир вазият содир бўлиши керак)
8. Миланликлар секин-секин кескинроқ ҳужумларга ўтишмоқда, аммо ҳозирча айтарлик вазият содир бўлмади.
4. Ҳозирча "Интер" ҳужумга катта куч билан ўтиб кетгани йўқ, тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда.
1. Ўйинга старт берилди!
- Ҳайрли кеч. "Эл Класико"дан сўнг сизларни Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйинига таклиф этамиз. Шомуродов ўйинни захирада бошлайди, аммо исталган вақтда майдонга тушиши мумкин, шундай экан сизлар билан бу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.
