
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Анхелиньо айни дамда ижара асосида “Лейпциг” сафида ҳаракат қилмоқда. Бироқ унда ёзда “Барселона”га ўтиш имконияти ҳам бўлган. Шунга қарамай Анхелиньо яна бир йил Германияда ўйнашни афзал билган.
Ўтган мавсум футболчи Германия чемпионатида 13 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширганди. Жорий мавсум ЕЧЛнинг 1-турида эса у “Лейпциг” сафида дублга эришди.