"Реал" "Эл Класико" учун қайдномани маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 23.10.2020 22:42
  • 1404
  • 30

"Реал" Испания чемпионатининг 7-тури доирасида "Барселона"га қарши баҳс олиб боради.

Мадридликлар матбуот хизмати тақдим қилган рўйхатдан жароҳат олиб, сўнгги пайтларда асосий жамоа билан кам машғулот ўтказган Серхио Рамос ҳам қайд этилган.

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Луис Лопес.

Ҳимоячилар: Э. Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Менди.

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Вальверде, Иско.

Ҳужумчилар: Бензема, Асенсио, Лукас В., Йович, Винисиус, Родриго.

Ўхшаш янгиликлар