“Милан” сермаҳсуллик борасида 56 йил аввалги натижасини такрорлади

  • Mr.NoBoDy 23.10.2020 01:21
  • 1254
  • 30

Айни дақиқаларда, Европа Лигаси 1-туридан ўрин олган “Селтик” – “Милан” учрашуви давом этмоқда.

Баҳсда меҳмонлар Раде Крунич ва Брахим Диаснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди.

Стефано Пиоли шогирдлари ўтган мавсумдаги ўйинларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда қаторасига 10 та учрашувдан бери 2 ёки ундан ортиқ гол уриб келишмоқда.

“Россонерилар” сўнгги бор бундай сермаҳсулликни 1964 йил қайд этишганди.

Ўхшаш янгиликлар