ЕЧЛ. "Реал" — "Шахтёр" 0:3 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 21.10.2020 22:42
  • 1404
  • 30

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур баҳслари давом этади. Бугун Донецкнинг "Шахтёр" клуби Мадридда меҳмон бўлмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

ЯНГИЛАШ


44-дақиқа. "Қироллик клуби" мухлислари қолганлардан хафа бўлишмасин. Жамоанинг, айниқса, ҳимоячиларнинг бугунги ўйини аксар томошабинни камида хайрон қолдираётгани аниқ.    

42-дақиқа. ГООООООЛ! Яна "Шахтер" гол урди :) Манор Соломон рақиб ҳимояси марказида бўш қолган ҳудудга ёриб кирди ва Куртуага имкон қолдирмади. 

39-дақиқа. Биринчи бўлим деярли якунланди. "Реал Мадрид" иккита тўп фарқи билан ортда қолмоқда, аммо гол уёқда турсин, чинакамига хавфли вазият яратишнинг ҳам имкони бўлмаяпти.  

36-дақиқа. Ферлан Менди ўзи учун ноодатий ўнг қанотда ҳам анча фаол. Бу сафар ҳам франциялик ҳимоячи бир рақибини алдаб, олдинга ўтишга уриниб кўрди, аммо ниятига ета олмади.  

Жамоалар номининг ўзи ҳам испанларни фаворитга айлантирарди, таркибдаги муаммолардан кейин кўпчилик "Реал" "Эл Класико"дан аввал машғулот-учрашувини ўтказарканда деганди, лекин амалда эса...  

32-дақиқа. ГОООООООЛ! Ана холоооос! Бунақасини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Назаримизда Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

29-дақиқа. ГОООООЛ! Ҳисобни меҳмонлар очди! Корниенко чап қанотдан олдинга ўтиб борди ва жарима майдонигача кириб келиб, тўпни янада қулайроқ вазиятда турган шеригига етказди ҳамда Тете жамоасини олдинга олиб чиқди. 

27-дақиқа. "Шахтер" яна узоқ масофага тўп ошириши билан вазият яратишни ният қилганди, лекин Куртуа рақиб режаларини "ўқий олди".  

26-дақиқа. "Қироллик клуби"нинг "Кадис"га қарши ўйини кўрган мухлислар сезган бўлишса керак, ҳуддики Зизу шогирдлари ўша ўйинни давом эттираётгандек. 

23-дақиқа. "Мадрид" тўпни асосан майдон марказига яқин ҳудудда назорат қилмоқда. 

21-дақиқа. Марселога нисбатан қоида бузилди. Лука Модрич ва Асенсио тўпни ўйинга киритиб, кейин уни ҳаводан жарима майдонига етказиб беришга уринишди, лекин жарима майдончаси ичидаги курашда тўп "Реал" футболчиси қўлига тегди.   

20-дақиқа. Марсело ўз қанотидан бироз олдинга ўтди ва Йовични тўп билан таъминлашга уринди, лекин ҳимоячилар рақибга имкон қолдиришмади.  

19-дақиқа. Ўйиннинг старти ортда қолиб, охирги бир неча дақиқада "Шахтер" анча ишончли ўйин кўрсатмоқда. Баъзи паллаларда ҳаттоки номдор рақиб билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олмоқда.  

17-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбаси. Уни меҳмонлар амалга оширди, лекин тўп учун курашда ҳимоячи қоидани бузгани маълум бўлди.  

15-дақиқа. Ҳозирча "Реал" ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммоларга дуч келмоқда. Украиналиклар тезкор қарши зарбалар билан "қаймоқранглилар"ни шошириб қўя олмоқда.  

13-дақиқа. Қандай вазияяяят?!! Майдон марказидан ажойиб узатмадан кейин Марлос ва Саломон Куртуа билан учрашувга чиқиб борди, аммо бразилиялик тўпни "қизғонди" ҳамда Тибо тўпни оёқлари билан қайтаришга эришди. Ўйиндаги энг хавфли вазиятни меҳмонлар яратишди.   

11-дақиқа. "Шахтер" ўнг қанотдан ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин Марлос вазиятни чўзиб юборгани сабаб, иш зарбагача бормади.

8-дақиқа. Ферлан Мендига нисбатан қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди. Лука Модричнинг узатмасидан кейин ҳужумга келган Рафаэль Варан тўпга ета олмади.  

5-дақиқа. Ниҳоят "Шахтер" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб қолишди ва бир нечта тўп оширишини аниқ етказиб беришди. Яққол вазиятгача иш бормади ҳали.  

4-дақиқа. Мендининг фаоллигидан кейин Асенсио имкониятга эга бўлди, лекин унинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Кейинги уринишда Марселодан тўпни қабул қилган Марко яна зарба берди, бу сафар посбон ишончли ўйин кўрсатди. 

3-дақиқа. Ҳозирча ўйин майдоннинг "Шахтер" ярмида ўтмоқда. Мезбонлар секин-аста рақиб дарвозаси томон йўл излаш билан оввора, "кончилар" эса тезкор гол ўтказиб юбормаслик ниятида ҳаракат қилишмоқда.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.  

Стадион ўйинни қабул қилишга тайёр, мухлислар ҳозирча ўйинларга киритилмаяпти. Захирадаги футболчилар ҳам секин аста жойларини эгаллашмоқда.

Мана, асосий таркиб аъзолари ҳам майдонга тушиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

Шу ўринда меҳмонлар таркибида бир нечта йўқотиш борлигини таъкидлаш лозим. Натижада бугун "Шахтер" дарвозасини ҳали мактабни битирмаган Трубин қўриқлайди.

Кўпчилик учун кутилмаган ҳолат, Карим Бензема захирада қолдирилган ва Лука Йович ўйинни асосий таркибда бошлайди. 


 


"Реал Мадрид" (Испания) – "Шахтёр" (Украина)
21 октябрь, 21.55, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони

"Реал Мадрид": Куртуа, Милитао, Варан, Марсело, Менди, Каземиро, Модрич, Вальверде, Асенсио, Родриго, Йович.

"Шахтёр": Трубин, Додо, Хочолава, Маркос, Дентиньо, Марлос, Тете, Кориенко, Соломон, Майкон, Бондар.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar