Coca Cola Суперлига. 22-тур бошланиш вақтлари

  • Mr.NoBoDy 21.10.2020 13:21
  • 1233
  • 30

Аввалроқ хабар қилинганидек, 9-17 ноябрь кунларига навбатдаги ФИФА кунлари белгиланган.

Бу кунлар оралиғида эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. ЎзПФЛ бу борада терма жамоалар маркази билан доимий алоқада бўлиб турибди ва терма жамоанинг режаларидан келиб чиқиб, тақвим ишлаб чиқмоқда.

Терма жамоалар маркази хабарига кўра ФИФА кунлардаги ўртоқлик учрашувлари олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрда йиғин бошлашни режалаштирган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ушбу саналарда юзага келган бўшлиқ сабабли, Coca Cola Суперлиганинг 22-тур учрашувлари вақтини клублар учун бироз енгиллаштиришни лозим топди.

Биласиз, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор” каби клублар “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштироки сабаб анча зич тақвимда қолишган эди. Шу боис, уларга бироз енгиллик яратиш мақсадида, ўйинлар оралиғи суриб берилди.

Шунингдек, ўйинларни жонли узатиш учун Спорт-ТВ билан доимий алоқа йўлга қўйилган.


Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar