Хосе Мария Хименес - "Ман Сити"нинг бош трансфер мақсади. "Атлетико" ҳимоячиси учун 120 млн евро хоҳламоқда

  • Mr.NoBoDy 20.07.2020 10:21
  • 1317
  • 30

"Манчестер Сити" ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Англия клуби келаси мавсум чемпионлик титули борасида "Ливерпуль" билан курашиш учун мудофаани қайта қурмоқчи.

"Шаҳарликлар"нинг марказий ҳимоядаги бош трансфер мақсадлари - "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес.

Мадрид клуби 25 ёшли ўйинчисини 120 миллион еврога баҳоламоқда. Уругвайлик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 20та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар