А Серия. "Лацио" қаторасига 3-бор мағлубиятга учради

  • Mr.NoBoDy 11.07.2020 23:00
  • 1299
  • 30

Бугун Италия чемпионати 32-тури доирасида Римда ўтказилган учрашувда "Лацио" "Сассуоло"га имкониятни бой берди.

Учрашувда ҳисоб 33-дақиқада мезбонлар вакили Луис Альберто томонидан очилди. "Сассуоло" иккинчи бўлим аввалида ҳисобни тенглаштирган бўлса, учрашувга қўшиб берилган 1-дақиқада Франческо Капуто томонидан урилган гол меҳмонларга 3 очко тақдим қилди.

Шу тариқа мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Симоне Инзаги жамоаси кетма-кет 3-ўйинда ҳам мағлубиятга учради. Бунга қадар "Милан" (3:0) ва "Лечче"га (2:1) ҳам имконият бой бберилганди. Агар бугун "Аталанта" "Ювентус"дан устун келса, "Лацио"ни 3-поғонага тушириб юборади. "Сассуоло" эса ушбу ғалабадан кейин 8-ўринга жойлашган (46 очко).

Италия чемпионати турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Лацио – Сассуоло 1:2

11 июль, 20.15, «Стадио Олимпико»

Голлар:

1:0 – 33 Луис Альберто, 1:1 – 52 Распадори, 1:2 – 90 Капуто.

Лацио – Стракоша, Лукаку (Хони Родригес, 46), Раду (Вавро, 83), Баштуш, Лаццари, Луис Альберто (Адеканье, 83), Милинкович-Савич (Лейва, 67), Пароло, Ачерби, Кайседо (Катальди, 61), Иммобиле.

Сассуоло – Консильи, Марлон, Феррари, Толян (Мюльдюр, 46), Кирьякопулос, Локателли, Бога (Рожерио, 79), Бурабия, Джуричич (Гараслин, 68), Траоре (Капуто, 46), Распадори (Маньяни, 89).

Огоҳлантиришлар:

Пароло (23), Иммобиле (42), Мюльдюр (51), Баштуш (75), Феррари (83), Лейва (85).


Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar