"Лестер" "Реал" футболчиси учун курашга қўшилди

  • Mr.NoBoDy 11.07.2020 13:21
  • 1110
  • 30

"Лестер" "Реал" ҳужумчиси Лука Йович учун курашишга тайёр.

Хабар қилинишича, Англия клуби 22 ёшли ўйинчини 35 миллион еврога харид қилишга тайёр.

Олдинроқ, "Милан" сербиялик футболчини икки мавсумга ижарага олган ҳолда, 7 миллион евро атрофида пул тўлаши мумкинлиги айтилган эди.

Йович жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар