"Ман Сити" "Ньюкасл"га қарши ўйинда 93,7% аниқ пасларни амалга оширди. Бу АПЛ рекорди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2020 13:21
  • 1152
  • 30

"Манчестер Сити" АПЛ 34-тур доирасидаги "Ньюкасл" (5:0)га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

Opta маълумотларига кўра, "Сити" ўйинда 93,7% аниқ узатмаларни амалга оширди (840тадан 787та). Бу Англия Премьер-лигаси статистикалари тўпланаётгандан бери рекорд кўрсаткичдир (2003/04 йилги мавсумдан).

"Ман Сити" 34 турдан сўнг 69 очко жамғарган ҳолда АПЛда иккинчи ўринда бормоқда. Пеп Гвардиола жамоаси келаси ўйинни "Брайтон"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар