"Бавария" 13-бор "олтин дубль" қайд этди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2020 01:21
  • 1143
  • 30

Бироз аввал Германия кубоги финалида "Байер"ни (4:2) мағлуб қилган "Бавария" футболчилари турнир ғолибига айланишди.

Бунга қадар 16 июнь куни мюнхенлик футболчилар қаторасига 8-марта Бундеслига чемпионлигини тантана қилишган эди. Шу тариқа "Бавария" Германия миқёсида 13-бор "олтин дубль"га эришди. Бу кўрсаткич мамлакат рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен гренди ўтган мавсумда ҳам Бундеслига ва Германия кубогида зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар