iks
ads

"Арсенал" 2016 йилда Диогу Жотани харид қилишни хоҳлаган эди, аммо у "Атлетико"га ўтишни афзал кўрган

  • Mr.NoBoDy 20.11.2020 13:00
  • 1365
  • 30

"Ливерпуль" форварди 2016 йилда Арсен Венгер бошқарувидаги "Арсенал"га ўтиши мумкин эди.

"Тўпчилар", шунингдек "Вест Хэм" португалиялик футболчини "Пасуш де Феррейра"дан харид қилмоқчи бўлишган, аммо португалиялик футболчи фаолиятини Мадриднинг "Атлетико" клубида давом эттиришни хоҳлаган.

Ҳужумчи шу билан бирга Мадрид клубида бирорта ҳам ўйин ўтказмади - уни "Порту" ва "Вулверхэмптон"га ижарага бериб юборишди. Шу йилнинг сентябрида эса у "Ливерпуль"га 44,7 миллион евро эвазига ўтди.

Қайд этиш керакки, "Атлетико"да Жотани ўз сафига қайта қўшиб олиш имконияти бор эди (2018, 2019 ва 2020 йилларда). Клуб Жотани шу йили 22 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олиши мумкин эди, аммо Мадрид клуби трансферни амалга оширмади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar