
Coca Cola Суперлига. 23-тур
АНДИЖОН – МАШЪАЛ
19 ноябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 14:30
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Санжар Назаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов
Бу жамоалар ҳозирга қадар 31 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 18 марта "Машъал", 9 марта "Андижон" ғолиб бўлган. 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда Муборак клуби 48та гол урган ва 34та гол ўтказган.
Андижонда ўтган охирги 5та ўйинда "Машъал" бир марта ғалаба қозонган (2014 йил), қолган тўртта баҳсда "Андижон" ўз уйида гол ўтказмай ғолиб бўлган.
Биринчи даврада бу жамоалар ўртасидаги баҳс "Пахтакор" стадионида ўтган ва 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
БУХОРО – ҚИЗИЛҚУМ
19 ноябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 15:30
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Артём Калинин, Далер Тиллоев, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Бекзод Арипов
Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозиргача 39та ўйин ўтказишган. "Қизилқум" 17 бор, "Бухоро" 16 бор зафар қучган. Қолган 6та баҳсда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда Навоий клуби 53та гол урган ва 45та гол ўтказган.
"Бухоро" бу жамоага қарши ўз майдонидаги охирги 4та ўйинда умуман ютқазмаган - 3та ғалаба, 1та дуранг.
Биринчи даврада ўзаро ўйин Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказилган ва "Қизилқум" 1:0 ҳисобида зафар қучган.