Испания сўнгги 7та уй ўйинида 30:0 фарқи билан ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 18.11.2020 11:42
  • 969
  • 30

Испания терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида ўз уйида Германия (6:0)ни шарманда қилди.

Испанлар сўнгги 7та уйдаги ўйинда 30та гол уришди ва ўз дарвозаларидан битта ҳам тўп олиб чиқишмади.

Испанлар Мальта (7:0)ни, Германия (6:0)ни, Руминия (5:0)ни, Украина ва Фаррер Ороллари (4:0дан)ни, Швеция (3:0)ни ва 1:0 ҳисобида Швейцарияни мағлуб этишди.

Испания терма жамоаси Евро гуруҳ босқичи доирасида Швеция, Польша ва Словакияга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар