"Интер" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 17.11.2020 12:21
  • 1371
  • 30

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Хавбекнинг хизматларига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби гранди раҳбарияти Жоржиньонинг трансферини ёзги трансферлар ойнасида амалга оширмоқчи.

Олдинроқ Вейналдумга Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди.

Нидерландиялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди. Унинг Мерсисайд клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар