"Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин "Тоттенхэм" ҳимоячиси сафдан чиқди

  • Mr.NoBoDy 17.11.2020 01:00
  • 1056
  • 30

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Мэтт Доэрти коронавирусга чалинди.

"Sky Sports" хабарига кўра, футболчи Ирландия термаси ихтиёридан кетган ва изоляцияга олинган. Футболчи 10 кун давомида кўчага чиқмайди.

Шу орқали футболчи шанба куни "Манчестер Сити"га қарши бўладиган ўйинда қатнашмайди. Шунингдек, унинг Европа лигаси доирасидаги "Лудогорец"га қарши ўйинда қатнашиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Доэрти ушбу мавсумда барча турнирларда 10 ўйинда қатнашди ва 1 голга ассист бўлди.

Ўхшаш янгиликлар