
"У бундай қобилият билан майдон марказида чиройли футбол намойиш қиладиган ўйинчилардан бири ҳисобланади. Жек тўпни назорат қилади, голлар уриши, бу борада жамоадошларига ҳам кўмаклашиши мумкин.
Грилиш Деннис Бергкампдан бироз фарқ қилади, у "Арсенал"нинг келажагига айланиши мумкин", деди бразилиялик собиқ футболчи.

Аввалроқ англиялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг ўринбосари сифатида кўрилаётгани, тез орада "Манчестер Юнайтед" таркибига қўшилиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилинган эди.