iks
ads

Агуэро “Ман Сити” машғулотларига қачон қайтиши маълум

  • Mr.NoBoDy 12.11.2020 21:00
  • 1386
  • 30

“Шаҳарликлар” форварди Серхио Агуэро АПЛ доирасида 24 октябрь куни ўтган “Вест Хэм”га (1:1) қарши ўйинда жароҳатланганди.

Ташхис натижасида, унинг оёқ пайлари чўзилгани маълум бўлган ва у даволаниш курсларини ўтаётганди.

“Daily Mail” манбасига кўра, аргентиналик ҳужумчи кейинги ҳафта жамоавий машғулотларни бошлайди.

Қайд этиш жоизки, Серхио 22 июнь куни “Бёрнли” (5:0) билан ўйинда тиззасини шикастлаб олиб, жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ҳамда октябрь ўрталарида сафга қайтганди.

32 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда атиги 2 та ўйинда қатнашди ва самарали натижа кўрсатолмади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar