iks
ads

Браим Диас: "Реал"дан кўра "Милан"да менга енгилроқ"

  • Mr.NoBoDy 11.11.2020 15:21
  • 1284
  • 30

Ижара асосида "Милан"да ўйнаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диа икки клубдаги ҳолати ҳақида гапирди.

21 ёшли испаниялик футболчи "галактикос"дан кўра "россонерилар" таркибида ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.

"Менга "Милан" ёқмоқда. "Реал"да яхши бўлган, ажойиб шериклар ҳам, аммо мен ўзимнинг футболимни ўйнамоқдаман ва жамоага ёрдам бера оламан.

Ҳозир менга енгилроқ, сабаби мен футболни яхши кўраман ва у учун яшайман", - дейди Диас.

Эслатиб ўтамиз, Браим Диас "Реал" таркибида деярли майдонга тушмасди, Милан жамоасида эса у тез-тез майдонда ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar