Месси тўртинчи меҳмонхонасини очади

  • Mr.NoBoDy 11.11.2020 00:42
  • 1281
  • 30

"Барселона" сардори Лео Месси яқин вақтлар ичида навбатдаги меҳмонхонасини очиш ниятида.

"MIM Hotels" тармоғидаги тўртинчи меҳмонхонанинг очилиш маросими 4 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. У Бакейр Беретда жойлашган.

Отель шундоқ тоғ-ёнбағрида бўлиб, ёнида канат йўли бор. 141 хонани ичига олган меҳмонхонада люкс ва яримлюкс хоналар ҳам бор. Отель 4 юлдузли мақомда бўлади.

Мессининг қолган меҳмонхоналари Каталония, Майорка ва Ибицада жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар