"Байер" Диабини МЮга 50 млн еврога сотмади

  • Mr.NoBoDy 06.11.2020 16:42
  • 1575
  • 30

"Байер" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мусса Диаби "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Манчестерликлар 21 ёшли франциялик футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр эдилар. Аммо, "фармацевтлар" Кай Хаверц ва Кевин Фолланднинг кетишидан сўнг Диабини сотишмади.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Муссанинг немис клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар