“Ювентус” ярим ҳимоячиси яна жароҳатланди

  • Mr.NoBoDy 05.11.2020 21:21
  • 1230
  • 30

Бу ҳақда туринликлат матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Юве” аъзоси Аарон Рэмзи яна мушакларини шикастлаб олди. Манбага кўра, футболчининг ўнг сон мускуллари лат еган. 10 кундан кейин у яна қайта текширувдан ўтади.

Тахминларга кўра, уэльслик 3 ҳафтани лазаретда ўтказади. Шу туфайли, Аарон “Лацио”, “Кальяри” ва “Ференцварош”га қарши баҳсларда жамоасига ёрдам беролмаслиги айтилмоқда,

Аарон Рэмзи жорий мавсум клуб либосида 6 ўйинда қатнашиб, битта пасни ўз ҳисобига ёздирган.

Ўхшаш янгиликлар