iks
ads

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 05.11.2020 18:21
  • 1818
  • 30

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури қолдирилган учрашуви "Бунёдкор" - "Пахтакор" бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


"Бунёдкор" – "Пахтакор" - 2:1 LIVE
5 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Аббос Аҳроров.

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 5, - 1:0 (Санжар Қодирқулов). Жалолиддин Машарипов 26, - 1:1 (Драган Черан). Нурилло Тўхтасинов 55, - 2:1 (Дилшод Аҳмадалиев).

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов (7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 54), 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 30.Абдулла Абдуллаев, 90.Шаҳбоз Эркинов (77.Селим Нурмурадов, 60).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 34.Суҳроб Иззатов, 35.Иброҳим Ибрагимов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49.Фаррух Икромов.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 61), 15.Егор Кримец, 17.Достон Ҳамдамов, 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 61), 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 18.Ҳожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 99.Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантиришлар: Расул Йўлдошев 20, Егор Кримец 21, Ҳожиакбар Алижонов 38,



ЯНГИЛАШ





64. ЗАРБААА! Лутфулла Тўраевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

61. Ўзгариш. "Пахтакор". Сергеев ўрнига Дердийок, Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов

60. Ўзгариш. "Бунёдкор". Шаҳбоз Эркинов ўрнига Селим Нурмурадов

58. ЗАРБААА! Эркиновнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

57. УХХХ! Анзур Исмоилов ҳозир қўпол хатога йўл қўйди, "Бунёдкор" бурчак тўпига эга бўлди

55. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! НУРИЛЛО ТЎХТАСИНОВ! 2:1. Чап қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни Тўхтасинов боши билан дарвозага йўллади. 




54. Ўзгариш. "Бунёдкор". Хуршид Ғиёсов ўрнига Дилшод Аҳмадалиев

54. ЗАРБААААААААААААААААААА! НУРИЛЛО ТЎХТАСИНОВ! Бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ! 

53. ЗАРБА! Қодирқуловнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

51. ЗАРБА! Ҳамдамов ва Алижонов ўнг қанотда ажойиб комбинация ташкил этишди, Машариповнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

45. Хавфли вазият! Сардор Собирхўжаев тўпга ета олмади

45. Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топилди, такрорий лавҳада Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда эмаслиги кўринди

41. ЗАРБА! Машарипов узатган тўпни Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, Абдужалиловдан яхши сейв! 

38. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Ҳожиакбар Алижонов

34. ЗАРБААААААААААААА! ДАҲШАТ! ҲОЖИАКБАР АЛИЖОНОВ! 25 метрлардан ажойиб зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди!






29. ЗАРБААА! Ўнг қанотдан Ғиёсов узатган тўпни Эркинов дарвозага йўллади, Суюнов ўз ўрнида

26. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ 1:1. Алижонов-Черан-Машарипов комбинациясидан кейин Жалолиддин ҳисобни тенглаштирди





23. ЗАРБААААА! Сайфиев пасидан кейин Машарипов жарима майдони ичидан зарба берди, Абдулла Абдуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди

21. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Егор Кримец

20. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Расул Йўлдошев

19. ЗАРБААА! Машариповнинг узатган тўпини Черан жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Абдужалиловдан сейв! 



14. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Машарипов акробатик тарзда дарвозага йўллади, тўп Черанга тегиб қайтди! 



11. Хавфли вазият! Машарипов икки рақибни алдаб жарима майдонига кириб бориб Сергеевга тўп узатди, унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Черан ноаниқ тарзда йўллади

8. ЗАРБА! Достонбек Ҳамдамовнинг кучли зарбасини Абдужалилов қайтарди! 



5. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! НУРИЛЛО ТЎХТАСИНОВДАН СУПЕРГОЛ! 1:0. Қодирқуловдан тўпни эгаллаб олган Нурилло тахминан 25 метрлардан ажойиб гол урди! 



3. Қодирқулов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқ деди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar