Пике: “Майдонда яхши жойлаша олмадик”

  • Mr.NoBoDy 05.11.2020 08:42
  • 1221
  • 30

“Барселона” ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида “Динамо К” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пике фикрлари билан бўлишди.

“Ўйинни жуда яхши бошладик. Ўйин аввалида 2 ёки 3 та гол уришимиз мумкин эди. Кейин эса ҳаммаси қийинлашиб кетди. Улар бизни ортда қолдирди, назоратни йўқотдик. Рақибга қарши етарлича прессингни кўрсата олмадик. Майдондаги жойлашувимиз ҳам яхши бўлмади”, — дейди Пике.

Ўхшаш янгиликлар