А Серия. "Женоа" ўз уйида Турин клубига ютқазди. Элдорнинг рақобатчиси яна гол урди

  • Mr.NoBoDy 04.11.2020 23:21
  • 981
  • 30

Италия чемпионати 3-турининг қолдирилган ўйини ўтказилди.

Бироз аввал якунига етган баҳсда "Торино" Генуяда меҳмон бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада меҳмонлар футболчиси Саша Лукич томонидан очилган бўлса, 16 дақиқадан кейин "Женоа" ҳимоячиси Лука Пеллегрини ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада марказий ҳужумчи Жандука Скамакка томонидан урилди. Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли италиялик форвард 1 ноябрь куни ўтказилган "Генуя дербиси"да ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган ва "Женоа"га 1 очко олиб берган эди.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Женоа – Торино 1:2 

4 ноябрь, 21.00, "Луиджи Феррарис"

Голлар:

0:1 – 10 Лукич, 0:2 – 26, автогол Пеллегрини, 1:2 – 90 Скамакка.

Женоа – Перин, Гольданига (Пандев, 46), Пеллегрини (Кришито, 67), Гильоне, Сапата, Зайц (Бани, 46), Ровелла (Дестро, 88), Лерагер, Бадель, Пьяца (Париджини, 67), Скамакка.

Торино – Сиригу, Мурру (Родригес, 54), Бремер, Войнович, Синго (Войвода, 74), Лукич, Ринкон, Гояк (Мейте, 53), Линетти (Ансальди, 88), Верди (Бонаццоли, 54), Белотти.

Огоҳлантиришлар:

Гояк (23), Бадель (31), Ринкон (45), Ровелла (51), Синго (68), Лукич (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар