Ўзил Рамос ҳақида: “Энг яхши ҳужумчи”

  • Mr.NoBoDy 04.11.2020 20:21
  • 1332
  • 30

ЕЧЛ 3-тури доирасида ўтган “Реал” – “Интер” (3:2) учрашувидан сўнг, Месут Ўзил собиқ жамоадоши Серхио Рамосни мадридликлар либосида юбилей 100 голини урганига муносабат билдирди.

“Интер” иштирокида ажойиб ўйин, аммо Рамос (энг яхши ҳужумчи) ва Бензема (мунтазам гол урувчи) яна ўзларини кўрсатишди”, дея твит қолдирган хавбек ўз саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, “Интер”га қарши баҳсда ҳисобни Карим Бензема очган, кейин эса Рамос бурчакдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйганди. Ғалаба голини эса захирадан ўйинга қўшилган Родриго урган.

Ўхшаш янгиликлар