iks
ads

Вадим Абрамов: "Яна охирги дақиқада ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик"

  • Mr.NoBoDy 02.11.2020 20:00
  • 1521
  • 30

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Мана бир неча ўйиндирки "Бухоро" билан бир хил сценарий қайд этилмоқда. Ўтган йили ҳам худди шундай бўлганди. Тезкор гол урдик, шундан сўнг рақиб тезда ўзига келди. "Бухоро" таркибидаги ёш футболчилар яхши ўйнашди. Ҳар доимгидек охирги дақиқада ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик",- дейди Вадим Абрамов.

- Нурилло Тўхтасинов "Бунёдкор" жамоаси таркибида ажойиб ўйинлар ўтказмоқда. Унинг терма жамоага чақирилмагани нима билан боғлиқ?

- Нурилло Тўхтасинов ҳаракат қиладиган жойда рақобат юқори. Танлов имконияти кенг. Қолганини вақт кўрсатади. 

- Жамоа комбинацион ва чиройли ўйин кўрсатиш борасида етакчилардан бири ҳисобланади. Лекин, вазиятлардан фойдаланиш борасида ўртамиёналарга хос ҳаракат қилмоқда...

- Ҳа, тўғри таъкидладингиз. Вазиятларни якунлашда маҳорат етишмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar