
"Marca" хабарига кўра, Лукас Васкес ҳам шанба куни "Уэска"га қарши ўйинда жароҳат олди. Шу орқали у "Реал" лазаретидаги тўртинчи ўнг қанот фулбэкига айланди.
Бунга қадар Дани Карвахаль, Альваро Одриосола ва Начо Фернандес каби футболчилар ҳам жароҳат орттириб олганди.
Эслатиб ўтамиз, сешанба тунида "Реал"ни "Интер"га қарши ўйин кутиб турибди.