
Сўнгги тўрт турда 14 клубнинг барчаси иккитадан уй ва иккитадан сафар учрашувида иштирок этиши керак — бу борада тенглик. Мухлислар учрашувларни кузатишлари учун эндигина имконият пайдо бўлди ва кўряпмизки, улар стадионларга қайтишяпти. Футбол эса айнан улар учун ўйналади.
Нейтрал майдонлар масаласида ЎзПФЛ клублар билан фикр алмашиб, уларнинг овозларидан келиб чиққанди. Бугун Суперлига бош мураббийлари билан боғланиб, бирма-бир фикр алмашдик. 10 та клуб бош мураббийи айнан мухлислик факторидан келиб чиқиб, уй-сафар тизимида мусобақани якунлашга рози бўлди. Бу биз учун муҳим нуқта ва ишонаманки, тез орада сўнгги тақвимни эълон қилиш имкониятимиз бўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.