iks
ads

Пирло: “Роналду бугун бизга ёрдам берди, ўйиндан-ўйинга кучаймоқдамиз”

  • Mr.NoBoDy 01.11.2020 22:00
  • 1326
  • 30

А Серия доирасида ўтган “Специя” – “Ювентус” (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андреа Пирло ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ажойиб ўйин ўтказдик ва илк бўлимдаёқ баҳс ғолиби қайси жамоа бўлишига аниқлик киритишимиз керак эди, чунки жуда кўп вазиятларга эга бўлдик. Агар имкониятлардан фойдаланмасангиз, унда ҳар қандай рақиб билан муаммоларга дуч келиш хавфи пайдо бўлади.

Бугун Роналду бизга ёрдам берди. Кучайиб бормоқдамиз, баъзи футболчилар лазаретдан қайтмоқда, ўз ғояларимиз устида ишлашда давом этамиз.

Машғулотлардаги экспериментларни аста-секин ўйинларга ҳам тадбиқ этиб борамиз”, дейди Пирло.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar