iks
ads

Ниҳоят, "Атлетико" Партига ўринбосар топди, у 11+2 млн евро эвазига харид қилинади

  • Mr.NoBoDy 01.11.2020 13:00
  • 1536
  • 30

"Валенсия" ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиа "Атлетико"га ўтишга яқин.

Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, 27 ёшли франциялик футболчи Мадрид клуби учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди. У Ла Лиганинг махсус қоидаси бўйича трансферлар ойнаси бўлмаса ҳам, пойтахт клубига ўтади.

"Атлетико" Кондогбиа учун 11 млн евро тўлайди. Шунингдек "Валенсия" хавбекнинг Мадрид клубидаги муваффақиятларидан бонус сифатида 2 млн олиши мумкин, "Атлетико" шунингдек ўйинчининг кейинги сотувидан 10%ини "Валенсия"га беради.

Шундай қилиб Кондогбиа трансферлар ойнасининг сўнгги дақиқаларида "Арсенал"га ўтиб кетган Томас Парти (товон пули - 50 миллион евро эвазига)га ўринбосар бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar