iks
ads

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Уэска" 1:0 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 31.10.2020 18:42
  • 1533
  • 30

Тез орада Ла Лига 8-тур доирасидаги "Реал" - "Уэска" ўйини старт олади.

Ушбу саҳифада чрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

ЯНГИЛАШ


40-дақиқа. ГОООООООЛ! Эден Азар ҳисобни очди!

37-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. "Реал Мадрид" рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда муаммоларга дуч келаётган бўлса, меҳмонлар сабр билан ўз имкониятларини кутишмоқда.  

35-дақиқа. "Уэска" рақиб прессингига қарамай, ҳимоядан чиройли тарзда чиқиб кета олди. 

32-дақиқа. Каземиро-Асенсио-Васкес фаол ҳаракат қилиб, прессинг эвазига тўпни олиб қўйишди. 

30-дақиқа. Тўп учун курашда Эдер Милитао тезлигини намойиш қилди ва рақиби Рафа Мир қоида бузишдан бошқа чора топа олмади.  

28-дақиқа. Серхио Гомес ("Уэска") узоқ бурчакда тўпга етди ва зарба берди, лекин тўп анча юқоридан ўтиб кетди. 

27-дақиқа. Бурчак тўпи тепиш навбати меҳмонларда. Бу борада ҳисоб 3:1 "Реал Мадрид" фойдасига.

26-дақиқа. Эден Азар яна "оффсайдда". Ҳозирча Эден киришиб кетиши бироз қийин бўлмоқда.  

Кейинги уринишда Марселонинг қанотдан узатмасига Серхио Рамос биринчи бўлиб етиб келди ва зарба йўллади, дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

24-дақиқа. Марко Асенсио жарима зарбасидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, дарвозабон хавфни бартараф этди.  

23-дақиқа. Навбатдаги ҳужумни Каземиронинг ноаниқ тўп узатиши бузиб қўйди.

Рафа Мир ГОЛ урди, лекин ҳимоячилар бекорга тўхтаб қолмаган экан. Ён чизиқдаги ҳакам ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди.  

20-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Феде Вальверде зарба билан якунлади, лекин ноаниқ.

17-дақиқа. "Қироллик клуби" тўпни назорат қилиб, рақиб ҳимоясининг заиф нуқталарини излаш билан оввора.

14-дақиқа. Марказда Лука Модричга нисбатан қоида бузилди.  Хорватиялик тезда тўпни ўйинга киритди ва Эден Азар ноқулай ҳолатда бўлишига қарамай, тўпни дарвоза томон йўллади, ноаниқ. 

13-дақиқа. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумни уюштирмоқчи эди, лекин Куртуа чиқиб келиб, тўпни эгаллаб олди. 

12-дақиқа. Марко Асенсио тўпни қанотдан жарима майдонига етказиб бермоқчи бўлди, аммо бунга ҳимоячи йўл қўймади ва яна бурчак тўпи. 

11-дақиқа. Лукас Васкес тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди.

9-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумда Бензема вингер ролига ўтган бўлса, Эден Азар ҳужум марказига кўчганди, лекин бельгиялик ўйинчи тўпни қабул қилаётган паллада ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди. 

7-дақиқа. Хавфли вазият! Рафа Мир ўнг қанотга яқин ҳудуддан жарима майдонига кириб келди ва кучли зарба берди, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Ушбу вазиятда Эдер Милитао рақибига етолмай қолганди.

6-дақиқа. Лукас Васкес қанотидан янги ҳужумни бошлаб бермоқчи эди, лекин тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

4-дақиқа. "Реал Мадрид" учрашувдаги биринчи бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Лекин "қаймоқранглилар" ундан наф чиқара олишмади. 

Майдон марказида рақибини охиргача тақиб қилиб борган Лукас Васкес тўпни олиб қўйганди, лекин ҳакам қоида бузилганини қайд этди. 

3-дақиқа. Прессинг натижасида "Уэска" вакили Вальвердедан қўрқиб кетиб, тўп оширишда ноаниқликка йўл қўйди. 

2-дақиқа. Марко Асенсио ва Карим Бензема бир-бирларига тўпни ошириб, олдинга ўтишга уриниб кўришди, аммо ҳимоячилар Асенсиодан тўпни олиб қўйишга эришишди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки клуб футболчилари майдонга тушиб келишди ва ўйин аввалидаги расмиятчиликларни ҳал этиб олишмоқда.

Стадионда мезбонлар мадҳияси жаранг сочмоқда. Наманганлик мухлисларга ушбу қўшиқ жуда таниш туюлаётган бўлса ажаб эмас.

"Эл Класико"даги ғалабадан кейин "Реал Мадрид" ЕЧЛ доирасида Германияда дуранг қайд этди.

Эътиборли жиҳати узоқ танаффусдан кейин Эден Азар катта саҳнага қайтмоқда.



 

ЯНГИЛАШ


"Реал Мадрид": Куртуа, Марсело, Рамос, Милитао, Васкес, Каземиро, Модрич, Азар, Вальверде, Асенсио, Бензема.

"Уэска": Фернандес, Сиовас, Пулидо, Маффео, Луизинью, Гарсия, Москера, Онтиверос, Нвакали, Серхио Гомес, Рафа Мир.


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ



Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar