iks
ads

Вьери: "Месси - футболдаги Гарри Поттер. У фаолиятини тугатгач, мен телевизоримни ташлаб юбораман"

  • Mr.NoBoDy 29.10.2020 14:00
  • 1488
  • 30

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьери "Барселона" форварди Лионель Мессининг Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ювентус" (2:0)га қарши ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Барселона" ажойиб кўринди. Улар осонгина 6-7та гол уришлари мумкин эди, фантастик даражада ўйнашди.

Месси - сеҳргар, футболдаги Гарри Поттер. У футбол ўйнашни тўхтатса, телевизоримни ташлаб юбораман. Телевиденияда ишлашни тўхтатаман, Netflix кўраман, бори шу. Сабаби Месси тугатса, кўришга нарса бўлмайди.

Мен ва бошқалар кўрган "Барселона" шунчаки ажойиб. Қачонки сенда шундай ўнлик бўлса, бу шунчаки супер", - дейди Вьери.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar