iks
ads

Пирло: “Роналду топширган тест жавобини кутяпмиз, Кьеллини, Бонуччи ва Де Лигт эса …”

  • Mr.NoBoDy 27.10.2020 21:00
  • 1410
  • 30

Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида 28 октябрь куни Туринда ўтадиган “Ювентус” – “Барселона” баҳси олдидан мезбонлар устози Андреа Пирло таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди.

“Биз Криштиану Роналдунинг COVID-19'га топширган синови натижаларини кутмоқдамиз. Эҳтимол, таҳлил жавобини бугун кечроқ билиб олармиз.

Кьеллини “Барселона”га қарши ўйнамайди. Бонуччи тикланишга ҳаракат қилмоқда, аммо у тайёр бўладими ё йўқ бундан бехабармиз. Де Лигтнинг иштироки ҳам сўроқ остида. Бизда бор ўйинчиларга ишонч билдирамиз”, дейди Пирло.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar