М.Фернандеш: “Локомотив” “Бавария” билан ўйинга, “асосийси шарманда бўлмасак бўлди”, деб тушмаслиги керак”

  • Mr.NoBoDy 26.10.2020 21:21
  • 1221
  • 30

“Темирйўлчилар” собиқ ярим ҳимоячиси Мануэл Фернандеш Чемпионлар Лигаси доирасида 27 октябрь куни Москвада “Бавария”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Ҳозирги “Бавария”га қандай қаршилик қилиш мумкин? Улар каби шиддат билан ўйнаш керак. 90 дақиқа курашиб, бир сония ҳам бўшашмаслик керак. “Бавария” барча чизиқларда жуда кучли. Улар деярли ҳар ўйинда 4-5 тадан гол уришади. Энг муҳими шуки, “Локомотив” учрашувга албатта гол ўтказиб юборишини ўйлаб майдонга тушмаслиги лозим. Бу ҳолатда немислар жуда кўп тўп киритишади. Рақибларни ҳурмат қилиш ва кучсиз томонларини топишга ҳаракат қилиш лозим. Хато барчада бўлади, идеал жамоалар эса мавжуд эмас.

Майдонга: “асосийси шарманда бўлмасак бўлди”, деб тушмаслик керак. Ҳар қандай рақиб билан ўйнаса бўлади. Шу қаторда “Бавария” билан ҳам”, дейди Фернандеш.

Ўхшаш янгиликлар