iks
ads

Жамшид Саидов: "Биз учун ортга йўл йўқ"

  • Mr.NoBoDy 23.10.2020 20:21
  • 1599
  • 30

Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Металлург" - "Бухоро"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, оғир учрашув ўтказдик. Футболчиларга хоҳиш ва иштиёқ учун миннатдорчилик билдираман. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. Имкон борича кўпроқ очко жамғаришимиз керак. 

Жасур Ҳасановда жароҳат бор эди. Зафар Сафоев ўйинга тайёр эди. Лекин, ҳозирча Сардор Қобулжоновнинг ўйини яхши чиқяпти. 

Таркибимиздаги ёш футболчиларга ишонч билдиряпмиз. Биз учун ортга йўл йўқ. Шу сабабли йигитлар курашишмоқда. Имкон борича интилишяпти, ҳаракат қилишяпти, юклатилган вазифани бажаришяпти. Суперлигада қолиш вазифасини уддалашга ҳаракат қиламиз",- дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar