
Манбага кўра, изоляцияга олинган футболчиларнинг беш нафарида коронавирусга топширган қайта тест таҳлили салбий натижани кўрсатган. Булар: ҳимоячилар Доменико Кришито, Давиде Заппакоста, ярим ҳимоячилар Лукас Лерагер, Франческо Кассата ва ҳужумчи Маттиа Дестро.
Эслатиб ўтамиз, “Женоа” кейинги учрашувни А Серия доирасида “Интер”га қарши ўтказади. Мазкур ўйин 24 октябр куни генуяликлар майдонида бўлиб ўтади.