Арсен Венгер нега "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни рад этганини тушунтирди

  • Mr.NoBoDy 21.10.2020 14:00
  • 1371
  • 30

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсена Венгер Манчестер клубларининг таклифи борасидаги саволга жавоб берди.

"Сити" - ҳеч қачон, "Юнайтед" эса ҳа. Аммо мен буни қачон бўлганини айта олмайман. Рад жавобини бергандим, сабаби "Арсенал" билан ишлаётган эдим. Бизда "Арсенал" билан севги тарихи бўлган. Менинг ҳаётим - қизил ва оқ ранглардир.

Клубга келган пайтим, ўзгача жозибани ҳис қилганман. Бу анъаналарга ва инсонлара ҳурмат, шунингдек доимий бўлмаган ҳодисалардан қўрқмасликнинг аралашмаси эди", - дейди Венгер.

Француз "Арсенал"ни 1996-2018 йиллар давомида бошқарган. "Тўпчилар" унинг қўл остида 17та соврин ютишган.

Ўхшаш янгиликлар