Расман: Эмери "Вильярреал" билан 3 йиллик шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy 23.07.2020 15:42
  • 1017
  • 30

"Вильярреал" Унаи Эмерини жамоага бош мураббий этиб тайинлади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Эмери клуб билан 3 йиллик шартнома имзолади. Эмери бундан олдин ҳам Ла Лигада ишлаган. 

Испаниялик "Валенсия" ва "Севилья"да ишлаган ва 3 бор Европа Лигаси чемпионига айланган. Бундан ташқари, "Спартак", ПСЖ ва "Арсенал" жамоаларини ҳам бошқарган.

Олдинроқ, "Вильярреал" жамоа бош мураббийи Хавьер Кальехани истеъфога чиқарган эди. Клуб унинг қўл остида Ла Лигада 5-ўринни эгаллаган ва Европа Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган эди.

Ўхшаш янгиликлар