"Спартак" бош директори Ўрунов ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 16.07.2020 16:42
  • 1230
  • 30

"Спартак" бош директори Шамиль Газизов "қизил-оқлар"нинг "Уфа" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга қизиқиши ҳақида гапирди.

"Мен Остоннинг даражасини яхши биламан, аммо гапиришга ҳали эрта. Жамоа нуқталарни кучайтиришга муҳтож. У қандай футболчи бўлади, бу ҳақда гапирмайман. 

Позициялар бўйича гапиришга эрта. Кимнидир топсак, бу ҳақда эълон қиламиз", - дейди Газизов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 19 ёшли хавбекка Россиянинг топ-клублари, жумладан "Спартак" клуби қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар