Милнер АПЛ тарихига кирди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2020 08:42
  • 1206
  • 30

“Ливерпуль” АПЛнинг 34-тури доирасида “Брайтон” майдонига сафар қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида жароҳат олган Жордан Хендерсон ўрнига Жеймс Милнер майдонга тушди.

Бу 34 ёшли Милнер учун АПЛдаги 536-ўйин бўлди. Натижада Жеймс АПЛ тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингида 5-ўринга чиқиб олди.

АПЛда ўйин ўтказиш бўйича рекордчилар:

  1. Гарет Барри — 653
  2. Райан Гиггз — 632
  3. Фрэнк Лэмпард — 609
  4. Дэвид Жеймс — 572
  5. Жеймс Милнер — 536
  6. Гэри Спид — 535

Ўхшаш янгиликлар