"Барселона" Сетьенни қўллаб-қувватлади

  • Mr.NoBoDy 06.07.2020 17:42
  • 1203
  • 30

"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетьен ҳақида гапирди.

"Мен турли хил миш-мишлардан хабардорман. Ишонч билан айта оламанки, бу нотўғри. Мураббийда раҳбарият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаш бор. Жамоа Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини ютиш учун курашни давом эттиради", - дейди бошқарувчи.

Олдинроқ, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ва футболчилари Сетьеннинг ишидан норози эканлиги айтилган эди.

"Барселона" Ла Лигада 34 турдан сўнг 73 очко жамғарган ҳолда, жадвалда иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар