Луис Суарес “Барселона” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2020 08:42
  • 1104
  • 30

“Барселона” Ла Лига 33-тури доирасида “Вильярреал” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Каталония клуби сафидаги голлардан бирига уругвайлик Луис Суарес муаллифлик қилди. Бу Суарес учун “Барселона” сафидаги 194-гол бўлди. Натижада Луис клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўриндаги Ладислао Кубалага тенглашди. Луисдан олдинда Лео Месси (630 та гол) ва Сесар Родригес (232 та гол) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар