Виллиан АПЛ тарихига кирди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2020 09:00
  • 1284
  • 30

“Челси” АПЛ 32-тури доирасида “Вест Хэм”га қарши баҳсда (2:3) мағлубиятга учради.

“Аристократлар“ жамоаси сафидаги 2 та голга ҳам Виллиан муаллифлик қилди. Бразилиялик футболчи битта голини жарима зарбасидан, биттасини эса пенальтидан уришга эришди. Натижада Виллиан АПЛда битта ўйинда ҳам жарима зарбаси, ҳам пенальтидан гол урган сўнгги 4 йилдаги илк ўйинчи бўлди. Аввалги натижа ҳам “Челси” футболчисига тегишли эди. Сеск Фабрегас айнан “Вест Хэм”га қарши 2016 йилги баҳсда шундай натижага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар